Ру En O'z
21 Октябрь 2022 1293

Сеулда Миллий Олимпия қўмиталари ассоциациясининг (МОҚА) XXVI Бош Ассамблеяси ўз якунига етди

Тадбир давомида шаҳар мери Сихун Ох Корея Республикаси пойтахти 2036 йилги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказишга катта қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Кореяликлар 2002 йилги Осиё ўйинларини ўзида қабул қилган Бусан номзодини ҳам кўриб чиқиш эҳтимолини билдирган. Эслатиб ўтамиз, Сеул 1988 йил ёзги Олимпиадага мезбонлик қилган. Ушбу пойтахт шаҳар 2032 йилги ёзги Олимпиада мезбонлигини қўлга киритиш учун ҳам уриниб кўрган эди.

Маълумот учун, Корея Республикасидан ташқари Миср, Венгрия, Қатар, Испания, Туркия, Россия, Мексика, Ҳиндистон, Буюк Британия, Германия мамлакатлари ҳам 2036 йилда 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасини қабул қилиш истагида.

Text to speech