Ру En O'z
20 Октябрь 2022 1619

Кореяда Миллий Олимпия қўмиталари ассоциациясининг XXVI Бош Ассамблеяси давом этмоқда

Тадбирнинг очилиш қисмида Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах нутқ сўзлаб, барчани яна бир бор спорт орқали бирдамлик ва тинчлик ришталарини мустаҳкамлашга чақирди. Шундан сўнг регламент бўйича олдинда турган йирик комплекс мусобақаларга олиб борилаётган тайёргарлик ҳақида ташкилий қўмиталарнинг ҳисоботи тингланди.

Бош Ассамблеяда иштирок этаётган Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов тадбир давомида бир қатор халқаро ташкилот раҳбарлари билан учрашиб, янги ғоя ва ташаббуслар устида фикр алмашди. ХОҚ президенти Томас Бах, Халқаро сузиш федерацияси президенти, Осиё Олимпия кенгаши Бош директори Ҳусайн Ал Мусаллам, Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринори Ватанабэ, МОҚА Бош котиби Гунилла Лундберг, Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Жалуд, Индонезия МОҚ президенти, Бали-2023 Бутунжаҳон соҳил ўйинлари ташкилий қўмитаси раҳбари Раджа Октахара, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, Гонконг МОҚ президенти Тимоти Фок, Қатар, шунингдек, Баҳрайн, БАА, Озарбайжон, Россия МОҚ раҳбарияти вакиллари билан учрашувлар шулар жумласидан. Қолаверса, Марказий Осиё мамлакатлари Миллий Олимпия қўмиталарининг раҳбарлари ўртасида ҳам учрашув ўтказилиб, унда Олимпизм тарғиботини янада жадаллаштириш масалалари ва ҳамкорлик бўйича бир қатор мавзулар муҳокама қилинди. Бош Ассамблея давом этмоқда.

Text to speech