Ру En O'z
20 Октябрь 2022 1183

Робин Митчел МОҚА президенти этиб сайланди

Сеул шаҳрида ўтаётган Миллий Олимпия қўмиталари ассоциациясининг (МОҚА) XXVI Бош Ассамблеясида ташкилотнинг олдиндаги 4 йиллик фаолияти учун президент ва биринчи вице-президент сайлаш тадбири бўлиб ўтди. Унда МОҚАнинг амалдаги президенти Робин Митчел 2022-2026 йиллар учун ҳам ташкилот раҳбари этиб сайланди. Овоз бериш якунларига кўра, Шайх Жоан бин Ҳамад бин Ҳалифа Ал Тани эса биринчи вице-президент лавозимини эгаллади. Бошқа лавозимларга номзодлар ташкилот раҳбарияти томонидан илгари сурилади. Ҳар бир минтақадан тайинланадиган вице-президентлар эса ўз қитъаларига раҳбарлик қилади.

Маълумот учун, Робин Митчел 2018 йилдан бери МОҚА президенти вазифасини бажариб келаётган эди. Бугунги сайловда 97,25 % овоз тўплаган Р.Митсел яна 4 йил муддатга ташкилот раҳбари этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, МОҚАнинг Бош Ассамблеяси йиғилишида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашевлар ҳам иштирок этишмоқда.

Text to speech