Ру En O'z
17 Октябрь 2022 1715

Ёш енгил атлетикачиларимиз қитъада учинчи бўлишди

Қувайтда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақанинг сўнгги кунида 2000 метрга тўсиқлар оша югуриш баҳсида энг яхши натижа қайд этган Дилшода Усмонова (6:55,41) олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, лангарчўпга таяниб сакраш дастурида Жасмина Мансурова 3,60 метр билан кучли учликдан жой олди ва жамоамизга бронза медалини тақдим қилди. Мусобақа қаҳрамонларини эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:
Шарифа Давронова (узунликка сакраш)
Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш)
Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)
Нодир Норбоев (кўпкураш)
Дилшода Усмонова (2000 м, тўсиқлар оша)

Кумуш медаль:
Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш)

Бронза медаль:
Жасмина Мансурова (лангарчўпга таяниб сакраш)

Text to speech