Ру En O'z
16 Октябрь 2022 1837

Йигитларимиз Осиё чемпионатини медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринда якунлашди

Баҳрайнда оғир атлетика бўйича навбатдаги қитъа биринчилиги ўз поёнига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси жами 6 та олтин, 3 та кумуш ва 10 та бронза медалларини қўлга киритди. Олимпиада чемпионларисиз мусобақада қатнашган эркаклар терма жамоамиз эса биринчи бўлди.

Йигитларимиз мусобақада 6 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди. Қайд этиш жоиз, мусобақада жаҳон чемпионатига алоҳида тайёрланаётган икки асосий вакилларимиз Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев иштирок этгани йўқ. Қизларимиз эса муросасиз баҳслар давомида 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамоамиз ғазнасига қўшиб қўйишди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионатида қўлга киритган муваффақияти билан мамлакат оғир атлетика федерацияси, спортчи ва мураббийлар, федерациянинг барча мутасаддиларини самимий қутлайди.

Text to speech