Ру En O'z
14 Октябрь 2022 1646

Текбол майдончаси жаҳон чемпионати давомида спорт ихлосмандлари билан гавжум бўлди

Тошкентда ўтган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати доирасида “Ҳумо арена”га ташриф буюрган мухлисларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида арена майдони бўйлаб турли кўнгилочар ўйинлар, спорт майдончалари ташкил этилди. Жумладан, ёшларимиз орасида катта қизиқиш уйғотаётган текбол спорти учун ажратилган майдонча мусобақа давомида спорт ихлосмандлари билан гавжум бўлди.

Қайд этиш жоиз, мазкур секторда расмийларининг кўриниш бериши кўпчиликнинг диққат-эътиборини тортди. Унда Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Халқаро дзюдо федерацияси Бош директори, Халқаро киберспорт федерацияси президенти Влад Маринеску, МОҚ Бош котиби, Ўзбекистон текбол федерацияси раиси Ойбек Касимов, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этишди. Мутасаддилар фурсатдан фойдаланиб ўз имкониятларини ҳам синовдан ўтказиб кўрдилар.

Тадбир давомида бир қатор профессионал футболчилар, жумладан, Камолиддин Мурзоев, Шавкат Муллажонов, Темурхўжа Абдухолиқов, Отабек Жўрақўзиев мухлислар билан текбол ўйнашди. Шак-шубҳа йўқки, бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши, унда расмийлар ва профессионал атлетларнинг қатнашиши оммавий спорт тарғиботида муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech