Ру En O'z
13 Октябрь 2022 1595

Халқаро дзюдо федерацияси байроғи жаҳон чемпионатининг келгуси мезбонига топширилди

Бугун Тошкентда якунига етиб бораётган жаҳон чемпионатининг финал блокидан аввал мусобақанинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Бош котиби Жан-Люк Руже, Ўзбекистон МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳамда келгуси чемпионатни қабул қиладиган Қатар мамлакати дзюдо федерацияси Бош котиби Эйд Ал Мурайхи иштирок этишди.

Тадбир аввалида Тошкентда ўтган мусобақанинг унутилмас онларига бағишланган ролик намойиш қилинди. Шундан сўнг IJF байроғи туширилиб, уни Азизжон Камилов рамзий маънода жаноб Ружега, Халқаро дзюдо федерацияси Бош котиби эса байроқни келгуси дунё биринчилиги мезбонларининг расмий вакилига топширди.

Маълумот учун, Қатарнинг Доха шаҳрида ташкил этиладиган жаҳон чемпионати 2023 йилнинг 7-14 май саналарида ўтиши мўлжалланган.

Text to speech