Ру En O'z
15 Апрель 2020 4199

ХВЖ ва Жаҳон банки инқирозга қарши кенг қамровли режа ишлаб чиқилганлигини эълон қилди

Асосий чоралардан бири – бу кредит беришни «музлатиш».

14-17 апрель кунлари тарихда биринчи марта Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон банки халқаро даражадаги инқирозни енгиб ўтиш стратегияларини муҳокама қилиш учун онлайн саммит ўтказадилар.

Ташкилотлар дунё раҳбарлари эътибор беришлари керак бўлган тўртта асосий жиҳатни муҳокама қилишни режалаштирмоқдалар:
– Вирус билан тўғридан-тўғри курашиш усуллари;
– Aҳоли ва бизнесни иқтисодий қўллаб-қувватлаш усуллари.
– Молиявий тизим хавфсизлиги;
– Жаҳон иқтисодиётини тиклаш йўллари.

Шунингдек, ушбу ташкилотлар инқироздан энг кўп зарар кўрган давлатларга 1,2 трлн. доллар ажратишга тайёр эканлигини эълон қилишди.

«Энди бизга ривожланган давлатларнинг молия ва пул-кредит ташкилотлари ўртасида янада яқин ҳамкорлик, шунингдек, ривожланаётган мамлакатларга янада фаол ёрдам керак. Инқирозга қарши курашнинг янги босқичида мамлакатлар иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ анъанавий чораларни қўллашганда, уларни бир вақтнинг ўзида етакчи савдо шериклари билан биргаликда амалга ошириш катта самара беради», – деди Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми бошқарувчи директори Саадия Зоҳидий.

Манба: https://www.vedomosti.ru/

Text to speech