Ру En O'z
11 Октябрь 2022 1028

Сирдарёдаги спорт муассасаларининг тиббиёт бўлими фаолияти ўрганилди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида жойлашган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига ташриф буюрди. Унда ушбу муассаса ҳамда вилоят Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказилди. Йиғилишда марказ мутахассислари спорт тиббиётининг бугунги кундаги аҳамияти ва уни ривожлантириш масалалари ҳақида фикр билдиришди.

Ўз навбатида, РСТИАМ ишчи гуруҳи аъзолари вилоятдаги спорт тиббиёти ходимларининг малакасини оширишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини айтишди. Шундан сўнг, марказ ходимлари муассаса тиббий бўлими ва ошхона ҳолатини кўздан кечириб, ўз тавсияларини беришди.

Text to speech