Ру En O'z
11 Октябрь 2022 1405

Ўзбекистон ва Миср дзюдо федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тошкентда ўтаётган жаҳон чемпионати миллий федерациялар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим платформага айланмоқда. Мусобақа доирасида Ўзбекистон ва Миср дзюдо федерациялари ўзаро ҳамкорлик бўйича расмий келишувга имзо чекишди.

Тадбирда Ўзбекистон МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Миср дзюдо федерацияси раҳбари Аҳмад Марзуқ иштирок этишди. Келишувга кўра, томонлар йирик мусобақаларга тайёргарлик доирасида ўзаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиб, илмий-методик йўналишда тажриба орттириб боришади.

Аҳмад Марзуқ пойтахтимизда ўтаётган ушбу дунё биринчилиги юқори савияда ташкил этилгани, ҳатто ўзи иштирок этган энг яхши мусобақа эканини таъкидлади. Шунингдек, у бугун бўлиб ўтадиган финал беллашувида Музаффарбек Тўрабоевга омад тилади. Учрашув якунида томонлар ўзаро эсдалик совғаларини алмашишди.

Text to speech