Ру En O'z
10 Октябрь 2022 964

Адҳамжон Эргашев мутлақ чемпион

Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатидан хушхабар. Терма жамоамиз вакили Адҳамжон Эргашев мутлақ чемпионликни қўлга киритди.

-67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Эргашев даст кўрариш машқида 138 кг, силтаб кўтаришда 176 кг, икки кураш бўйича эса 314 кг натижа қайд этди. У билан рақобатлашган ҳеч бир рақиби ушбу кўрсаткичларни яхшилай олмади ва юртдошимиз 3 та олтин медалга сазовор бўлди.

Text to speech