Ру En O'z
9 Октябрь 2022 1064

Осиё чемпионатида яна 2 та бронза

Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Нигора Абдуллаева даст кўтариш машқида 87 кг билан учинчи, силтаб кўтаришда эса 106 кг билан тўртинчи натижани қайд этди. Иккикурашдаги 193 кг ҳамюртимизга якунда шоҳсупанинг учунчи поғонасидан жой олишига кифоя қилди. Шу тариқа, бугун терма жамоамиз ғазнаси яна 2 бронза медали билан бойиди.

Text to speech