Ру En O'z
9 Октябрь 2022 1374

Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Бир неча дақиқа аввал “Ҳумо арена”да мамлакатимиз биринчи бор мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов маросимнинг расмий меҳмонлари сифатида иштирок этишди.

Қайд этиш жоиз, маросимга Халқаро дзюдо федерациясининг байроғини 3 карра Олимпия ўйинлари совриндори, 2 карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров келтирди. Жараён махсус видеоролик орқали арена марказига ўрнатилган мониторда намойиш этилди.

Маросимнинг расмий қисмида Мариус Визер жаҳон чемпионати муносабати билан дзюдо оиласига табрик йўллади. Шундан сўнг Абдулла Арипов нутқ сўзлаб, мусобақа меҳмонларини қутлади ва юртимизда муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтди. Абдулла Нигматович мусобақани расман очиқ деб эълон қилгач тадбир байрамона куй-қўшиқлар билан давом этди.

Text to speech