FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
8 Октябр 2022 2502

Ойбек Касимов Халқаро Олимпия қўмитаси Спорт директорини қабул қилди

Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига бир қатор мартабали меҳмонлар ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Улар орасида Халқаро Олимпия қўмитасининг Спорт директори Кит Макконел ҳам бўлиб, бугун Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ушбу мутахассис билан ҳамкорлик алоқаларини янада юксалтириш мавзусида суҳбат ўтказди.

Даставвал Ойбек Касимов жаноб Макконелга Қўмита тарихи ва унинг фаолияти, ўзбек спортининг ютуқлари ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг томонлар бир қатор мавзуларда музокара олиб боришди.

Кит Макконел 2014 йилдан ХОҚ Спорт директори сифатида самарали ишлаб келмоқда. Фаолияти давомида бир қатор халқаро федерацияларда юқори менежерлик салоҳиятини кўрсатган. Фахрий меҳмон суҳбат давомида ўзбек спортининг сўнгги йиллардаги ютуқларини алоҳида эътироф этиб, мамлакатимизда Олимпизм ва унинг пок ғоялари тарғиботини янада кучайтиришда ҳисса қўшишга тайёр эканини билдирди. Қолаверса, Кит Макконел пойтахтимизда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг юқори савияда ташкил этилаётганини алоҳида таъкидлади.

Ўз навбатида, МОҚ Бош котиби муҳтарам Президентимизнинг юртимизда барча йўналишлар қатори спорт соҳасида олиб бораётган ислоҳотлари, Олимпия спорт турлари ривожига қаратаётган эътибори ҳақида маълумот берди. Шунингдек, 2025 йил пойтахтимизда ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига олиб борилаётган улкан тайёргарлик ишлари, йирик мусобақаларни қабул қилиш орқали мамлакатимиз аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтиришга қаратилаётган эътибор хусусида ҳам тўхталди.

Суҳбат давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш борасида келишиб олишди. Ташриф якунида меҳмонга Ўзбекистон МОҚнинг эсдалик совғаси топширилди.

Text to speech