Ру En O'z
8 Октябрь 2022 1073

Самарқандда триатлон бўйича Осиё кубоги бошланди

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди. Мутасаддилар мусобақани очиб беришар экан, Президентимиз бошчилигида барча Олимпия спорт турлари қатори триатлон ривожига ҳам улкан эътибор қаратилаётгани, бунинг натижасида спортнинг ушбу тури тез суратларда ривожланиб ва ёшлар орасида оммавийлашиб бораётганига тўхталиб ўтишди.

Text to speech