Ру En O'z
7 Октябрь 2022 938

Конкурчиларимиз Миллатлар кубогидаги иштирокларини якунлашди

Испаниянинг Барселона шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Миллатлар лигасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз дунёнинг энг кучли жамоалари билан рақобат олиб боришди.

Чавандозларимиз турнирда шоҳсупага кўтарила олмаган бўлсалар ҳам жаҳоннинг етакчи чавандозлари билан беллашиб, ўзлари учун улкан тажриба орттиришди. Мусобақада Бельгия терма жамоаси олтин медални қўлга киритди. Франциялик конкурчилар кумуш медалга эга чиққан бўлсалар, Швейцария вакиллари кучли учликни якунлаб бердилар.

Турнир давомида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев Халқаро от спорти федерацияси раҳбари Ингмар де Вос билан учрашиб, ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш бўйича суҳбатлашди.

Text to speech