Ру En O'z
6 Октябрь 2022 1016

Яна бир мартабали меҳмон қарши олинди

Маълумки, ҳозирда бутун дунёнинг нигоҳи дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қилаётган пойтахтимизга қаратилган. Айни пайтда Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер, Япония Миллий Олимпия қўмитаси президенти Ясухиро Ямашита каби мартабали меҳмонлар Тошкентда бўлиб туришибди. Бугун Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Мўғулистон дзюдо федерацияси раҳбари, мамлакат собиқ Президенти Халтмагийн Баттулгани Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олишди.

Мусобақа давомида юқори мартабали меҳмонларнинг ташрифи давом этади. Яқин вақт ичида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунгвон Чои, Халқаро Олимпия қўмитаси спорт директори Кит Макконел каби спорт оламидаги эътиборли шахслар ҳам пойтахтимизга етиб келиши кутилмоқда.

Text to speech