Ру En O'z
6 Октябрь 2022 1176

Дилшод Баратов дунё биринчилигини кучли бешликда тугатди

Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида дастлабки медаллар жамланмаси ўз эгаларини топмоқда. Бироз аввал -60 кг вазн тоифасида бронза медали учун баҳс якунига етди.

Унда ҳамюртимиз Дилшод Баратов икки карра Олимпия ўйинлари совриндори, 2015 йилги жаҳон чемпиони қозоғистонлик Елдос Сметовга қарши баҳс олиб борди. Қўшимча вақтларгача чўзилган беллашувда Баратов мағлубиятга учради. Қайд этиш жоиз, бу Баратов учун катталар ўртасидаги дунё биринчилигида дебют иштирок эди ва ҳамюртимиз уни кучли бешликда якунлади.

Text to speech