Ру En O'z
6 Октябрь 2022 943

Оғир атлетикачиларимиз Баҳрайнга учиб кетишди

Оғир атлетика бўйча Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Баҳрайнга йўл олди. Жўрабек Зоиров бошчилигидаги спортчиларимиз 8-16 октябрь кунлари Манама шаҳрида ўтадиган қитъа биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Жамоамиз қуйидаги таркибга Баҳрайнга жўнаб кетди:

-67 кг: Достон Ёқубов
-73 кг: Адҳамжон Ергашев
-81 кг: Оғабек Тўхтаев
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Сарварбек Зафаржонов
-89 кг: Ҳожиакбар Олимов
-96 кг: Суннатилла Ўсаров
-96 кг: Қурбонмурод Намозов
-102 кг: Шарофиддин Амриддинов
+109 кг: Мирхосил Мирзабаев
-55 кг: Жамила Панфилова
-59 кг: Нигора Абдуллаева
-76 кг: Нигора Сувонова
-81 кг: Ригина Адашбаева
-87 кг: Турсуной Жабборова

Text to speech