Бугун қуръа. Сараланган дзюдочиларимиз қайси гуруҳдан жой олишади?
Бугун мамлакатимизда ўтадиган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу маросимдан аввал ўз вазн тоифаларида жаҳон рейтингида кучли саккизликка кирган спортчилар саралаб олинади ва қуръа уларнинг атрофида шаклланади. Терма жамоамиз вакилларидан Муроджон Йўлдошев (-73 кг), Шарофиддин Болтабоев (-81 кг), Давлат Бобонов (-90 кг), Диёра Келдиёрова (-52 кг) сараланган спортчилар қаторига киришди. Ушбу мақолада спортчиларимиз қуръанинг қайси қисмдан жой олишлари, қай бир етакчилар билан бир гуруҳдан ўрин эгаллаши, уларнинг эҳтимолий рақиблари ҳақида фикр юритамиз.
-73 кг:
"А" гуруҳи
Лаша Шавдатуашвили (Грузия)
Номаълум рақиб
Жоиванни Эспосито (Италия)
Номаълум рақиб
"В" гуруҳи
Тохар Бутбул (Исроил)
Номаълум рақиб
Рустам Оружев (Озарбайжон)
Номаълум рақиб
“С” гуруҳи
Ҳидаят Ҳейдаров (Озарбайжон)
Номаълум рақиб
Соичи Хашимото (Япония)
Номаълум рақиб
“Д” гуруҳи
Цогбатар Ценд-Очир (Мўғулистон)
Номаълум рақиб
Муроджон Йўлдошев (Ўзбекистон)
Номаълум рақиб
Саккизликка кирмаган кучли спортчилар: Шаҳрам Аҳадов (Ўзбекистон), Мануэль Ломбардо (Италия), Игорь Вандтке (Германия), Билал Чилоглу (Туркия). Бу каби спортчилар қуръада қайси гуруҳга қўшилишидан қатъий назар, вазият тубдан ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Бу жаҳон чемпионатида ўз номи билан рақибларининг юрагига ғулғула солиб, мусобақа олдидан чемпионликни деярли расмийлаштириб қўядиган япониялик Шохеи Оно йўқ. Шу боис чемпионлик учун яққол даъвогарни кўрсатиш қийин.
-81 кг:
“А” гуруҳи
Тато Григолашвили (Грузия)
Номаълум рақиб
Франк де Вит (Нидерландия)
Номаълум рақиб
“В” гуруҳи
Гульерме Шмидт (Бразилия)
Номаълум рақиб
Шарофиддин Болтабоев (Ўзбекистон)
Номаълум рақиб
“С” гуруҳи
Маттиас Кассе (Бельгия)
Номаълум рақиб
Сами Шуши (Бельгия)
Номаълум рақиб
“Д” гуруҳи
Ведат Албайрак (Туркия)
Номаълум рақиб
Саид Муллаи (Озарбайжон)
Номаълум рақиб
Кўпчилик мутахассислар қуръа қандай ўтишидан қатъий назар -66 кг ва -81 кг вазн тоифаларини мураккаб ва интригаларга бой дея таърифламоқда. Ҳақиқатда ҳам шундай. Ушбу вазнда қайд этилган икки япон дзюдочиси саккизликда йўқ ва улар қуръанинг қайси қисмидан жой олишмасин, ҳар қайси сараланган спортчини медаллар учун курашдан эрта чиқариб юбориши ҳеч гап эмас.
Саккизликка кирмаган кучли спортчилар: Шамил Борчалвиши (Австрия), Сотаро Фуживара ҳамда Таканори Нагасэ (Япония), Саги Муки (Исроил), Жунхван Ли (Ж.Корея)
-90 кг:
“А” гуруҳи
Маммадали Меҳдиев (Озарбайжон)
Номаълум рақиб
Ерлан Шеров (Қирғизистон)
Номаълум рақиб
“В” гуруҳи
Кристиан Тоц (Венгрия)
Номаълум рақиб
Лука Маисурадзе (Грузия)
Номаълум рақиб
“С” гуруҳи
Давлат Бобонов (Ўзбекистон)
Номаълум рақиб
Лаша Бекаури (Грузия)
Номаълум рақиб
“Д” гуруҳи
Иван Моралес (Куба)
Номаълум рақиб
Камроншоҳ Устапириён (Тожикистон)
Номаълум рақиб
Кўпчилик мухлислар финалда Бобонов ва Бекаури жуфтлигини тахмин қилаётган эди. Лекин рейтинг асосида шакллантириладиган қуръа уларни худди Токио-2020 Олимпиадасидагидек чорак финалда яна рўбарў қилиши мумкин. Умид қиламизки, бу гал Бобонов Токиодаги вазият тасодиф эканини исботлайди.
Японларнинг биринчи ва иккинчи рақамли вакили бўлмайди. Уларнинг бари тенг кучли. Гарчи ёш Косуке Машияма рейтингда ТОП дзюдочилар қаторига кирмаган бўлса ҳам, ундан ҳар нарса кутиш мумкин. У сўнгги бор 2021 йил ноябрда Бокуда ўтган “Катта дубулға” турнирида ғалаба қозонганидан бери ҳеч қаерда курашгани йўқ. Ким билсин, балки уни мураббийлари атайин ушбу мусобақага тайёрлашаётгандир. Шунингдек, 2018 йилги жаҳон чемпиони Ноэл ван ’т Энд ва Токио-2020 финалчиси Триппелни ҳам эсдан чиқармаслик керак.
Саккизликка кирмаган кучли спортчилар: Ноэл ван ’т Энд (Нидерландия), Эдуард Триппель (Германия), Косуке Машияма (Япония).
-52 кг:
“А” гуруҳи
Река Пуп (Венгрия)
Номаълум рақиб
Хорлободи Бишрельт (Мўғулистон)
Номаълум рақиб
“В” гуруҳи
Диёра Келдиёрова (Ўзбекистон)
Номаълум рақиб
Гефен Примо (Исроил)
Номаълум рақиб
“С” гуруҳи
Амандин Бушар (Франция)
Номаълум рақиб
Фабиен Кохер (Швейцария)
Номаълум рақиб
“Д” гуруҳи
Челси Жилес (Буюк Британия)
Номаълум рақиб
Дистрия Красничи (Косово)
Номаълум рақиб
Кимсан Ута Абэ ўз вазнида сараланган орасида йўқ. Боиси у Токио-2020 Олимпиадасидан сўнг мусобақаларда деярли иштирок этмади ва рейтинг очколарининг бой берилиши сабаб бир нечта поғона йўқотди. Лекин у 90 фоиз эҳтимол Тошкентда шоҳсупага кўтарилади. Шунингдек, икки карра Олимпиада совриндори италиялик Одетте Жуффрида ҳам саккизликда йўқ. Агар улар қуръанинг Диёра Келдиёрова жой оладиган қисмига тушишмаса, юртдошимизнинг кечки дастурда медаллар учун курашиш имконияти кескин ошади.
Саккизликка кирмаган кучли спортчилар: Ута Абэ (Япония), Одетте Жуффрида (Италия).
Албатта, бу спортчиларнинг рейтинги, номлари ва шу пайтгача қайд этиб келган натижалари асосида тайёрланган таҳлил. Бироқ ҳаммасини мусобақага ҳар томонлама тайёр бўлган профессионаллар ҳал қилишади. Ҳатто, юқорида қайд этилмаган номлар орасида чемпион чиқиши ҳам ҳеч гап эмас. Бу борада барча дзюдочиларга, хусусан, юртдошларимизга омад тилаб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, қуръа ташлаш маросими бугун Тошкент вақти билан 16:00 да бўлиб ўтади.