Ру En O'z
3 Октябрь 2022 860

Мурод Хонтўраев хотира турнири ўтказилди

Пойтахтимизда марҳум ММА жангчиси Мурод Хонтўраев хотирасига бағишланган Яккасарой тумани прокурори кубоги бўлиб ўтди. Мусобақа муай-тай спорт тури бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ташкил қилинди. Турнирининг очилиш маросимида МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам иштирок этиб, бу каби тадбирлар М.Хонтўраев каби халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган мард йигитларнинг кашф этилишида, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Регламент бўйича, турнирда 10 та жанг ташкил етилди. Ўз вазн тоифасида ғолиб бўлган муай-тайчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech