Ру En O'z
3 Октябрь 2022 982

Жаҳон чемпионатига чипта сотиб олдингизми?

Бир неча кундан сўнг, аниқроғи 6 октябрь куни пойтахтимизда дзюдо бўйича биз учун тарихий жаҳон чемпионати старт олади. Юртимизда биринчи бор бўлиб ўтадиган мазкур мусобақада сайёрамизнинг энг кучли полвонлари "Хумо арена" мажмуасида медаллар ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун баҳс олиб боришади. Мамлакатимиздаги барча спорт ихлосмандларини дунё дзюдоси юлдузлари иштирокидаги муросасиз беллашувларни томоша қилиш учун таклиф қилиб қоламиз. Чипталарни iTicket.uz платформаси орқали харид қилиш мумкин.

Text to speech