2 Октябрь 2022
931
Фахрийларимиз ҳамиша эътиборда
Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши вакиллари 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ тренерларнинг ҳолидан хабар олишди. Баҳодир Махситов бошчилигидаги фахрийларимиз узоқ йиллар ўзбек спортининг ривожига улкан ҳиссаларини қўшган устозларнинг хонадонларига ташриф буюриб, улар билан дилдан суҳбатлашдилар ва ҳомийларнинг совғаларини улашишди.
Жумладан, бугун 73 ёшни қарши олаётган "Тошкент йўлбарси" Руфат Рисқиев давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай еътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлди. Ўзбек спортининг "олтин генофонди" саналган фахрийларимиз Президентимиз ва бундай хайрли ишга бош бўлган барча мутасаддилар ҳамда халқимизнинг тинчлик-хотиржамлиги, саломатлиги учун дуо қилишди.