Ру En O'z
2 Октябрь 2022 945

Япониялик дзюдочилар Тошкентга етиб келишди

Тошкентда ўтадиган дунё биринчилигида иштирок этиш учун дзюдо оламидаги "Орзулар жамоаси" Япония термасининг бир қисми етиб келди. Таркиби 3 карра жаҳон чемпиони, Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби Наохиса Такато, жаҳон чемпиони ва Токио-2020 Олимпиадасининг кумуш медаль соҳиби Фуна Тонаки каби спортчилардан иборат гуруҳ Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ёш дзюдочилар ва ташкилий қўмита вакиллари томонидан кутиб олинди. Қайд этиш жоиз японияликлар билан бир рейсда Канада ва Саудия Арабистони жамоалари ҳам етиб келди.

Text to speech