Ру En O'z
1 Октябрь 2022 1065

Самарқандда камондан отиш бўйича халқаро мусобақа бўлади

Кўҳна Самарқанд шаҳри спорт жамоатчилиги вакилларини яна бир бор ўзига қаратмоқда. 3-7 октябрь кунлари ушбу шаҳарда камондан отиш бўйича халқаро "Тўмарис" мусобақаси бўлиб ўтади.

Аёллар ўртасида ташкил этиладиган ушбу турнирда спортчиларимиз бир қатор мамлакатлардан ташриф буюрадиган мерганлар билан баҳс олиб боришади. “Sartepo” спорт мажмуасида ўтадиган мусобақада ҳамюртларимизга омад тилаймиз.

Text to speech