1 Октябр 2022
1770
Касб байрамингиз қутлуғ бўлсин, қадрли устозлар!
Ҳар бир соҳада инсон эришган муваффақиятлари ортида унга йўл-йўриқ кўрсатиб келаётган устозларининг меҳнати беқиёс. Шу жумладан, спортчиларимизнинг ҳам ўз устозларига бўлган ҳурмати чексиз. Уларнинг кўмаги ва тўғри кўрсатмалари билан атлетларимиз Олимп чўққисини забт этишмоқда. Айёмингиз муборак бўлсин, азиз устоз ва мураббийлар!