Ру En O'z
30 Сентябрь 2022 1386

Каратэ бўйича Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Маълум қилганимиздек, Чирчиқ шаҳри каратэ бўйича мамлакат кубогига мезбонлик қилмоқда. Бугун Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида бўлиб ўтаётган мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Абдулла Аслонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов ва Шерзод Ташматов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, Рашид Талипов бошчилигидаги Ўзбекистон каратэ WKF федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Маросимда сўзга чиққан Абдулла Аслонов ва Рашид Талипов каратэнинг мамлакатимизда тобора оммалашиб бораётгани, мазкур мусобақа декабрь ойида Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати ва келаси йил Ханчжоу шаҳри мезбонлик қиладиган Осиё ўйинлари учун терма жамоа таркибини шакллантириб олиш йўлидаги муҳим мусобақа бўлишини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, 2 октябргача давом этадиган ушбу турнир барча ёш тоифаларида ката ва кумите дастурларида ўтказилиб, унда 1600 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Text to speech