Ру En O'z
30 Сентябрь 2022 1058

Тошкентга биринчи бўлиб Хитой жамоаси етиб келди

Пойтахтимизда ўтадиган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига дастлабки терма жамоа ташриф буюрди. Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Хитой делегацияси кутиб олинди.

Чин ўлкасидан бўлажак мусобақада 2 эркак ва 9 нафар аёл спортчи иштирок этади. Хитой аёллар терма жамоаси асосан оғир вазн тоифасида ғолиблик учун асосий даъвогарлардан саналади. Таркибда Син Су, Шиян Су каби "Катта дубулға" мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари, Олимпиада иштирокчилари бор.

Text to speech