Ру En O'z
30 Сентябрь 2022 1037

Хитойда стол тенниси бўйича жамоавий жаҳон чемпионати бошланди

Бугун Ўзбекистон еркаклар ва аёллар терма жамоалари гуруҳ босқичи доирасидаги илк учрашувларини ўтказади.

Қуръага кўра, йигитларимиз дастлабки баҳсни Франция, қизларимиз эса Венгрия вакилларига қарши олиб боради. Айни пайтда эркаклар ўртасидаги беллашувларнинг жуфтликлари маълум.

Ўзбекистон – Франция
Абдулазиз Анорбоев – Алексис Лебрун
Элмурод Холиқов – Феликс Лебрун
Шоҳруҳ Искандаров – Жюле Ролланд
Элмурод Холиқов – Алексис Лебрун
Абдулазиз Анорбоев – Феликс Лебрун

Text to speech