Ру En O'z
30 Сентябрь 2022 1027

Андижонда бокс бўйича халқаро мусобақа старт олмоқда

Бугун Андижонда бокс бўйича В.A.Золотарёв хотирасига бағишланган халқаро мусобақа старт олади. Унда ҳамюртларимиздан ташқари Қозоғистон, Эрон, Қирғизистон ва Тожикистондан 120 нафардан ортиқ чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Ўзбекистон бокс федерациясининг маълум қилишича, турнирда жорий йилнинг ноябрь ойида Испанияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёрланаётган ёшлар жамоамиз алоҳида таркибда, шунингдек, Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Абдумалик Халаков, Мадияр Саидраҳимов каби етакчилар иштирок этишмоқда.

Text to speech