Ру En O'z
27 Сентябрь 2022 1359

Ойбек Норинбоевни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси ва Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси раиси Ойбек Норинбоев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Норинбоев Ойбек Қобилжонович 1979 йил ушбу санада дунёга келган. 2000 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясининг Олий бизнес мактабини тамомлаган. Бир неча йил турли давлат секторлари раҳбарлигида самарали меҳнат қилган Ойбек Қобилжонович 2019 йилдан Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясини, 2021 йилдан эса Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон География жамиятини бошқариб келмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ойбек Норинбоевни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech