Ру En O'z
26 Сентябрь 2022 1054

Ўзбекистон каратэ WKF федерациясининг истиқболли режалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон каратэ WKF федерацияси раҳбариятининг учрашуви ўтказилиб, унда олдинда турган режалар бўйича фикр алмашилди. Йиғилишда федерация раиси Рашид Талипов ўзбек каратэси ривожини янги босқичга олиб чиқиш йўлида бирлашиш, олдинда турган мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг жорий йилнинг 29 сентябрь – 2 октябрь кунлари Чирчиқ шаҳрида ўтадиган катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубогига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Унда ҳар бир ҳудуддан спортчи ва ҳакамларнинг иштирокини таъминлаш, улар учун барча қулайликларни яратиш бўйича алоҳида кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, мутасаддилар томонидан келгусида ҳудудлардаги ҳакамларнинг малакасини ошириш бўйича семинарлар ташкил қилиш, селекция ишларига аҳамият қаратиш хусусида таклифлар илгари сурилди. Йиғилиш давомида декабрь ойида Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. Якунда ҳар бир мутахассисга ўз ишига масъулият билан ёндашган ҳолда юклатилган вазифаларни бажариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Text to speech