Ру En O'z
26 Сентябрь 2022 978

Чавандозларимиз Россиядаги турнирда муваффақиятли қатнашишди

Москвада от спортининг конкур йўналиши бўйича "Maxima Masters Eurasia" мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда ҳамюртларимиз Гран-при дастурида муваффақиятли иштирок этишди. "Маттса" лақабли тулпори билан қатнашган терма жамоамиз етакчиси Бекзод Қурбонов бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек, Нуржан Туякбаев "Ланселотта" отида кучли бешликдан жой олди.

Баҳсда россиялик Михаил Сафронов "Кей ту Президент" лақабли оти билан олтин медални қўлга киритган бўлса, "Жентелмен оф Морка" тулпори билан тандемда ҳаракат қилган мезбонларнинг яна бир вакили Анастасия Шербакова шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

Ушбу босқичдан сўнг Б.Қурбонов 82, Н.Туякбаев еса 71 балл билан умумий ҳисобдаги етакчиликни сақлаб туришибди. Улардан кейинги поғоналарни Сергей Петров (64), Наталия Симония (62), Иван Малюгин ва Михаил Сафронов (55) банд этишган.

Text to speech