26 Сентябрь 2022
1384
Самарқандда енгил атлетика бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати ўз якунига етди
2 кун давом этган мусобақада 7 мамлакатдан 200 нафарга яқин спортчи баҳс олиб борди.
"Афросиёб" стадионида ўтган турнирга бўлган эътибор юқори бўлиб, унга Осиё енгил атлетика ассоциацияси президенти Даҳлан Ал Ҳамад, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, ҳозирда Тожикистон енгил атлетика федерацияси раиси сифатида ишлаб келаётган Дилшод Назаров каби фахрий меҳмонлар ташриф буюришди.
Беллашувлар қизғин ва муросасиз руҳда ўтди. Унда бир қатор атлетларимиз ёшлар тоифасида мамлакат рекордини янгилашга муваффақ бўлишди. Марказий Осиё очиқ чемпионатининг тўлиқ натижалари билан ушбу ҳаволалар орқали танишиб олишингиз мумкин: