Ру En O'z
26 Сентябрь 2022 909

Стол теннисчиларимиз ЖЧга йўл олишди

30 сентябрь – 9 октябрь кунлари Хитойнинг Ченду шаҳрида стол тенниси бўйича жамоавий жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасидаги баҳсларда иштирок этадиган атлетларимиз Чин ўлкасига йўл олишди.

Регламентга кўра, жамоалар дастлаб гуруҳ, сўнг плей-офф босқичида иштирок этишади. Бу борада ҳамюртларимизнинг рақиблари 28 сентябрь куни ўтадиган қуръадан сўнг маълум бўлади. Жамоамиз мусобақага қуйидаги таркибда йўл олди:

Эркаклар: Абдулазиз Анорбоев, Шоҳруҳ Искандаров, Элмурод Холиқов, Зоҳид Кенжаев.

Аёллар: Асель Эркебаева, Розалина Ходжаева, Сўғдиёна Мадалиева, Марҳабо Магдиева.

Text to speech