Ру En O'z
25 Сентябрь 2022 285

Замонавий бешкурашчиларимиз ОЧни 3 та медаль билан якунлашди

Қозоғистоннинг Алматы шаҳрида замонавий бешкураш бўйича U19 Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси турнирни 3 та бронза медали билан якунлади.

Дастлаб Самира Абзалова, Кира Чой, Дониёр Раҳимов, Шержон Аҳмедов, Садриддин Қобилжонов ва Михаил Кокозидидан иборат вакилларимиз жамоавий баҳсда шоҳсупанинг учинчи поғонасини банд этишди.

Мусобақа давомида Шержон Аҳмедов ва Дониёр Раҳимов жутфлик баҳсларида, Самира Абзалова ҳамда Дониёр Раҳимов тандеми микст дастурида делегациямиз ҳисобига бронза медалларини қўшиб қўйди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech