Ру En O'z
25 Сентябрь 2022 941

Ёш стол теннисчимиз Грузияда совриндор бўлди

Грузия пойтахтида стол тенниси бўйича "WТТ Youth Contender" мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, 13 ёшгача бўлган тоифадаги беллашувларда ҳамюртимиз Аружан Камалова кумуш медални қўлга киритди.

Ёш спортчимиз муросасиз кечган финал беллашувида гоконглик Мак Минг Шумга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, ушбу ёш тоифасида йигитлар ўртасидаги баҳсларда Темурбек Нурмонов бронза медалига сазовор бўлди.

Text to speech