Ру En O'z
24 Сентябрь 2022 301

Самарқандда енгил атлетика бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати старт олди

"Афросиёб" стадионида кечаётган беллашувларда биринчи кун дастуридан ўрин олган баҳслар ўтказилмоқда.

Бугун 15:00 да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтиши белгиланган. Шунингдек, кечки дастурда кўплаб йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада ҳамюртларимиздан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, шунингдек, таклиф бўйича Таиланд ва Малайзия каби давлатлардан 200 нафарга яқин спортчи қатнашмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech