Ру En O'z
23 Сентябрь 2022 1168

Осиё волейбол конфедерацияси раҳбарига Ўзбекистон МОҚнинг ташаккурномаси топширилди

Бугун Нидерландия ва Польшада волейбол бўйича аёллар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақадан аввал Нидерландиянинг Арнем шаҳрида Осиё волейбол конфедерациясининг (ОВК) Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз номидан Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Ҳусан Насруллаев иштирок этди.

Ҳамюртимиз тадбир давомида Осиё волейбол конфедерацияси раҳбари Рита Сувобо билан учрашиб, бир қатор истиқболли масалаларни муҳокама қилди ва диёримизда ушбу спорт ривожи йўлидаги хизматлари учун унга Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ташаккурномасини топширди. Тадбирда қитъамизда волейболни янада ривожлантиришга оид қатор масалалар, жумладан, сўнгги 2 йилда қилинган ишлар ҳисоботи ва 2023-2024 йиллар учун тузилган режалар муҳокама қилинди. 

Регламентга кўра, бугун ЖЧ баҳслари қаторида Халқаро волейбол федерациясининг (FIVB) ҳам Бош ассамблеяси бошланди. 3 кун давом этадиган ушбу тадбирда FIVB президенти Ари Фильо бошчилигидаги жамоа билан волейболнинг жаҳон миқёсидаги ривожи ва янги режалар кўриб чиқилади.

Text to speech