Ру En O'z
22 Сентябрь 2022 459

Боксчи қизларимиз Болгариядаги турнирни биринчи ўринда якунлашди

Болгарияда бокс бўйича аёллар ўртасида ташкил этилган VIII “Balkan” халқаро мусобақаси якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди. Ҳамюртларимиздан Азиза Якубова (-50 кг) ҳамда Мавлуда Мавлонова (-70 кг) финалда зафар қучиб, олтин медални қўлга киритдилар. Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган боксчиларимиз:

Олтин медаль:
-50 кг: Азиза Якубова
-70 кг: Мавлуда Мавлонова

Кумуш медаль:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-63 кг: Хадичабону Абдуллаева
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Бронза медаль:
-57 кг: Ситора Турдибекова

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech