Баҳромжон Газиевни табриклаймиз!
Бугун Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти, Ўзбекистон замонавий бешкураш ҳамда Ўзбекистон поло федерациялари раиси Баҳромжон Газиев таваллуд айёмини нишонламоқда.
Баҳромжон Валиевич Газиев 1979 йил Тошкентда туғилган. Низомий номидаги Тошкент педагогика институтида бакалавр ҳамда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида магистратура йўналишини тамомлаган. 2004 йилдан бошлаб турли соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини юритмоқда. 2016 йилдан бери Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раҳбариятида, 2018 йил декабрь ойидан Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси ҳамда 2020 йил октябрь ойидан Ўзбекистон поло федерацияси раиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Қаҳрамонимиз халқаро тоифадаги спорт устаси бўлиб, кўпгина нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндори саналади. Эътиборлиси, бугунги кунда ҳам конкур йўналиши бўйича юртимизнинг энг истеъдодли чавандозларидан ҳисобланади. Юртимизда жисмоний тарбия ва спорт тараққиётига қўшган хиссаси, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги хизматлари эвазига 2020 йил Президентимиз томонидан томонидан "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Баҳромжон Валиевични таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.