Ру En O'z
19 Сентябрь 2022 1562

Актенге Кеунимжаева ва Феруза Содиқовани табриклаймиз!

Бугун икки нафар ёш ва умидли спортчиларимиз Актенге Кеунимжаева ҳамда Феруза Содиқова таваллуд айёмларини нишонлашмоқда.

Актенге Кеунимжаева 1999 йил Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Аёллар кураши бўйича -53 кг вазн тоифасида иштирок этадиган спортчимиз 2019 йил Хитой ва 2020 йил Ҳиндистонда ўтган Осиё чемпионатида бронза, Конья-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларида эса кумуш медалини қўлга киритган. Кўплаб нуфузли мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаган.

Феруза Содиқова 2002 йил Тошкентда туғилган. Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Чирчиқ Олимпия захиралари мактаб интернати тарбияланувчиси. Содиқова 2018 йил ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати, 2019 йил Уханда ўтган ҳарбийлар ўйинларининг бронза медали соҳибаси ҳисобланади. 2021 йил Ливанда ўтган Осиё чемпионати ҳамда Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида эса олтин медални қўлга киритган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки спортчимизни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech