Ру En O'z
18 Сентябрь 2022 1185

Боксчи қизларимиз Болгариядаги халқаро турнирига жўнаб кетишди

19-23 сентябрь кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида VIII "Балкан" халқаро турнири ўтказилади. Жаҳоннинг етакчи боксчи қизлари қатнашиши кутилаётган мазкур мусобақада Элшод Расулов мураббийлигидаги жамоамиз ҳам қатнашади. Бугун вакилларимиз Софияга қуйидаги таркибда йўл олишди:

-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Азиза Якубова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Моҳинабону Абдуллаева
-63 кг: Ҳадичабону Абдуллаева
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-70 кг: Мавлуда Мавлонова

Бош мураббий: Элшод Расулов
Мураббийлар: Ислом Тожибоев, Зиятдинбек Тайгонбоев

Text to speech