Собир Назаралиевни табриклаймиз!
Бугун таэквондо WT бўйича кадетлар ва ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Собир Назаралиев таваллуд айёмини нишонламоқда.
Собир Назаралиев 1985 йил туғилган. Спортчилик фаолиятида -54 кг вазн тоифасида иштирок этган қаҳрамонимиз 2008 йил ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва 2010 йил Осиё чемпионатининг бронза медали соҳиби, шунингдек, кўплаб бошқа халқаро турнирлар ғолиби саналади. 9 йилдан бери Ўзбекистон кадетлар терма жамоасида мураббийлик қилмоқда. Фаолияти давомида Осиё ўйинлари финалчиси Мадинабону Маннопова, 2019 йил пойтахтимизда ўтган кадетлар ўртасидаги ЖЧ ғолиби Зафарбек Каримов каби ёш иқтидорларни тарбиялаган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Собир Назаралиевни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.