Ру En O'z
17 Сентябрь 2022 1163

Ҳаваскор ва профессионал боксчиларимиз ўртасида спарринг жанглари ўтказилди

Шу кунларда Ўзбекистон катталар терма жамоаси аъзолари Тошкент вилоятида ўқув-машғулот йиғинлари олиб боришмоқда.

Ушбу йиғинда Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов, Элнур Абдураимов каби профессионал рингда фаолият олиб бораётган таниқли чарм қўлқоп усталаримиз ҳам иштирок этишди. Мураббийлар штаби эса профессионал боксчиларга қарши ҳаваскор боксдаги вакилларимиз ўртасида спарринг жангларини ташкил этди. Унга кўра, профессионал боксчиларимиз 6-8 раунддан, терма жамоа аъзолари эса 3 раунддан ўрин алмашган ҳолда баҳс олиб боришди.

"Бундай жанглар ҳар икки томон учун ҳам фойдали. Профессионал боксчиларимиз 2-3 хил услубга эга боксчилар билан 6-8 раундлик жанг ўтказишади. Терма жамоа аъзолари эса профессионал боксчиларга қарши алмашиб, 3 раунддан ишлашди. Бу каби спарринглар ўз самарасини бериши шубҳасиз", - деди терма жамоа бош мураббийи Тўлқин Қиличев.

Text to speech