Ру En O'z
17 Сентябрь 2022 1153

Миржалол Қосимовни табриклаймиз!

Бугун ўзбек футболининг афсонаси Миржалол Қосимов ўзининг 52 ёшини қарши олмоқда.

Миржалол Қўшоқович Қосимов 1970 йил 17 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Футбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон ва ёшлар ўртасида Европа чемпиони, XII Осиё ўйинлари ғолиби, 4 карра Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси. Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган спортчи. Футболчилик фаолияти давомида Давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. Жумладан, «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони, «Шуҳрат» медали, «Фидокорона хизматлари учун» ва «Меҳнат шуҳрати» орденларининг соҳиби. Ҳозирда АГМК клуби бош мураббийи. Миллий Олимпия қўмитаси томонидан ўтказилган сўровномада Мустақил Ўзбекистоннинг дастлабки 10 йиллигидаги (1991-2001) энг яхши спортчиси деб тан олинган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Миржалол Қосимовни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech