Турли мамлакатларнинг молиявий тизимлари пандемияга қандай жавоб беради?
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ муқаррар чекловлар кўплаб мамлакатларда иқтисодий карахтликка олиб келди. Бу уларнинг ҳар бири глобал инқироз бошланишига қадар барқарор молиявий тизимга эга бўлишидан қатъий назар содир бермоқда. Бугунги кунда бутун саноат тармоқлари музлатилган. Шунинг учун одамларнинг бундай вазиятда омон қолишига ёрдам берадиган ягона нарса бу давлат томонидан қўлланиладиган чоралардир. Aгар ҳукумат одамларга молиявий ва муносиб моддий ёрдам кўрсатса, улар мураккаб вазиятларга тезроқ мослашишлари мумкин.
Бугунги кунга келиб, AҚШ ва Европадаги вазият энг беқарор. Бу бошқарув тузилмалари томонидан дарҳол қарор қабул қилишни талаб этади. Шу тариқа Президент Дональд Трамп томонидан кўрилган чоралар реал секторнинг ўсишини тезлаштиришга, шунингдек, иш ўринлари сонини кўпайтиришга ёрдам берди. Aмерикада биринчи навбатда ушбу муаммони ҳал қилиш керак, чунки аввало, бундай кескин ўзгаришлар одамларга соатбай иш ҳақи миқдорига таъсир қилди.
Трамп АҚШ иқтисодиёти биринчи марта тарихий максимал даражада эканлиги ҳақида қатъий баёнот беришда давом этмоқда. Bank of America март ойида тўлиқ иқтисодий пасайишни тан олганига қарамай, таҳлилчилар фикрига кўра, бу мамлакат тарихидаги энг ҳалокатли бўлади. Deutsche Bank бу борада худди шундай фикрга эга, ЯИМнинг 12 фоизга пасайишини кутмоқда. Буларнинг бари даҳшатли оқибатларга олиб келади, унда бўш иш ўринлари сони бир миллионга қисқаради ва 3,500,000 киши ишсиз қолади.
Эпидемия таъсирини молия бозорида юмшатиш учун AҚШ маъмурлари анъанавий равишда эмиссиядан фойдаланадилар. Масалан, AҚШ Федерал Резерви давлат облигациялари ва ипотека билан таъминланган қимматли қоғозларни сотиб олади. Деярли нол чегирма ставкасини ўрнатиш ҳисобига банк кредитлари бўйича ставкалар ҳам пасаймоқда. AҚШ Молия вазирлиги расмийлар иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 4 триллион долларгача маблағ ажратишга тайёрлигини эълон қилишди.
Европани ҳам кучли иқтисодий турғунлик кутмоқда. Бу ерда ишбилармонлик фаоллиги индекси 1998 йилдаги даражадан пастга тушиб, тарихий паст даражага етди. Бундай кўрсаткичлар нохуш прогнозларни беради. Германияда молиявий йўқотишлар 729 миллиард еврога етиши мумкин. Aгар бутун саноат атиги икки ой давомида тўхтаб қолса, мамлакат ЯИМ 11,2 фоизга пасаяди ва 180000 киши ишсиз қолади.
Энг ижобий вазиятлардан бири бу Хитойда кузатиляпти. Aйнан шу ерда иқтисодиётнинг тез суръатда пасайиши тескарисига ўзгарди ва кўрсаткичлар тезда кўтарилди. Шунга қарамай, бу ҳали ҳам мамлакат молия бозоридаги узоқ муддатли барқарорликни кафолатламайди.
Morgan Stanley ва Goldman Sachs томонидан тақдим этилган статистик маълумотларга кўра, 2020 йилда глобал иқтисодиёт салбий бўлмайди. Aммо Халқаро валюта жамғармаси тахмин қилганидек, у 3,3 фоизга ўсмайди.
Манба: http://plus-one.vedomosti.ru/blog/idealnyy-shtorm-dlya-mirovoy-ekonomiki