Ру En O'z
16 Сентябрь 2022 2713

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида ногиронлиги бўлган ҳамюртларимиз учун амалий имтиҳонлар ўтказилмоқда

Юртимизда Паралимпия спорт турларини оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизими йўлга қўйилганлиги мамлакатимизда Паралимпия ҳаракатига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг яққол намунасидир.

Хусусан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, илк маротаба айнан ногиронлиги бор ёшларимиз учун Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида паралимпия йўналиши учун 10 фоизлик қабул квоталари ажратилди.

Бугунги кунда мазкур йўналишда ўқиш истагини билдирган 300 нафардан зиёд матонатли ёшларимиз томонидан ҳужжатлар топширилган бўлиб, 145 нафари имтиҳон натижалари асосида танлаб олиниши режалаштирилган.

Бугун Республикамизнинг 5 та Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида паралимпия йўналиши бўйича 1-курсга касбий (ижодий) имтиҳонлар жараёни бошланди. Унда Урганч, Қарши, Навоий, Нукус ҳамда Термизда жами 138 нафар ёшлар иштирок этди.

Миллий Паралимпия қўмитасининг маълум қилишича, ушбу имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар Марказнинг пара енгил атлетика, пара дзюдо, пара сузиш, пара велоспорт, пара академик эшкак эшиш, пара пауэрлифтинг ва пара таэквондо спорт турлари бўйича 1-курс талабасига айланади.

Text to speech