Ру En O'z
15 Сентябрь 2022 1190

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон кубогида кучлилар ўз сўзини айтмоқда

Маълум қилганимиздек, айни кунлардаги Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги мамлакат кубоги бўлиб ўтмоқда. Қизиқарли ўтаётган беллашувларда Адҳамжон Эргашев, Достон Ёқубов каби терма жамоа етакчилари ўзларига билдирилган ишончни оқлаб, олтин медалларни қўлга киритишмоқда.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов сўз олиб, ушбу спортнинг йилдан йилга мамлакатимиз ёшлари орасида оммалашиб бораётгани, уларнинг шуғулланишлари учун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилаётгани ҳақида алоҳида таъкидлади.

Натижалар:
Аёллар, -55 кг:
1. Нигора Абдуллаева (Бухоро, 82+105кг) - 187 кг
2. Мехринисо Матёқубова (Хоразм, 73+85кг) - 158 кг
3. Лайло Полвоннозирова (Хоразм, 66+80) - 146 кг

-59 кг:
1. Асалхон Ражабова (Сирдарё, 70+91кг) - 161 кг
2. Камила Каримова (Хоразм, 63+78кг) - 141 кг
3. Азиза Исоқжонова (Тошкент вил, 58+70) - 128 кг

Эркаклар, 67 кг:
1. Адҳамжон Эргашев (Наманган, 135+170кг) - 305 кг
2. Абдулазиз Алимжонов (Тошкент вил, 121+145кг) - 266 кг
3. Қобилжон Алиев (Наманган, 116+140) - 256 кг

-73 кг:
1. Достон Ёқубов (Тошкент вил, 135+175кг) - 310 кг
2. Азиз Раҳматов (Сурхондарё, 118+152) - 270 кг
3. Ризо Рустамов (Хоразм, 120+145кг) - 265 кг

Text to speech