Ру En O'z
14 Сентябрь 2022 1177

МОҚ қошидаги Тиббиёт маркази спортчилар учун янада қулай кўринишга келмоқда

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) фаолияти такомиллаштирилмоқда. Ҳозирда тиббий кўрикдан ўтадиган терма жамоаларимиз учун янада қулайликлар яратиш мақсадида Марказ ичида таъмирлаш ишлари йўлга қўйилган. 

Ушбу жараён ташкилотнинг иш фаолиятига таъсир қилмаган ҳолда олиб борилмоқда. МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов РСТИАМ директори Камол Сирожитдинов билан ушбу жараённи яқиндан кузатиб боришмоқда. Мутасаддилар таъмирлаш ишлари янгича лойиҳа асосида кетаётганини назорат қилишар экан, улар томонидан иш сифатини яхшилаш бўйича қўшимча тавсиялар берилмоқда. 

Режага кўра, Марказнинг кириш қисми ва баъзи қаватлари янгидан жиҳозланади. Бундан мурожаатчилар кўпайган вақтда узун навбатларнинг олдини олиш, кутиш залидаги ташриф буюрувчилар учун қулайликлар яратиш кўзда тутилган. Шунингдек, беморларни рўйхатга олиш ҳам рақамлашти

Text to speech